АсосийJinoyat

Деҳқонободда қўшнисининг қарийб 60 миллион сўм пули ва 1120 долларини ўғирлаганлар қўлга олинди

'Деҳқонободда қўшнисининг қарийб 60 миллион сўм пули ва 1120 долларини ўғирлаганлар қўлга олинди'ning rasmi

Деҳқонобод туманида қўшнисининг қарийб 60 миллион сўм пули ва 1120 долларини ўғирлаган жиноятчилар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Айтилишича, 2020 йил 17 январь куни Деҳқонобод тумани «Пахтачи» маҳалла Ўзбекистон кўчаси 128-уйда яшовчи фуқаро Исажон Норқобилов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йил 14 январдан 15 январга ўтар кечаси уйидан 1120 АҚШ доллари, анча миқдордаги пули ҳамда яшаш уйининг кадастр ҳужжатлари йўқолганини маълум қилган.

Мазкур жиноят юзасидан олиб борилган суриштирувлар давомида ўғриликни жабрланувчи билан бир маҳаллада яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро Ф.Қ. шериги Т.Н. билан содир этгани маълум бўлган. Ўғрилардан 58 миллион 770 минг сўм пул, 1110 доллари ашёвий-далил сифатида олинган. 

Содир этилган ушбу ўғирлик юзасидан Деҳқонобод туманида Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник С.Турдиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ, туман ИИБ, прокуратура, маҳалла фаоллари, жабрланувчи ва жиноятчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида мазкур жиноят иши муҳокама этилган. Ҳали ўттиз ёшга ҳам тўлмаган бу жиноятчиларнинг қилмиши ўрганилган. Вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган муҳокамада жиноят иштирокчиси Ф.Қ. га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар