Му5
8

Шерзод Қудратхўжаев сайланган сенаторларнинг катта қисми ёши улуғ инсонлар эканига муносабат билдирди

СИЁСАТ 17.01.2020, 23:05
658
Шерзод Қудратхўжаев сайланган сенаторларнинг катта қисми ёши улуғ инсонлар эканига муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг 12 та вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзолигига вакиллар сайланди

Сайланган сенаторларнинг рўйхати вилоят ҳокимликларининг расмий саҳифаларида эълон қилинди. Ушбу сайланган сенаторлар мавзуси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Мазкур муҳокамалар борасида МСК аъзоси Шерзодхон Қудратходжаев ўз муносабатини билдирди.

“Бугун биз ижтимоий тармоқларда Сенатга сайланган сенаторларнинг катта қисмини ёшлар емас, балки ёши улуғ инсонлар ташкил етгани қизғин мунозараларга сабаб бўлганини кўрмоқдамиз. 

Aммо, жаҳон амалиётида, хусусан  Европа Парламентларининг ҳам юқори палатаси катта ҳаётий тажрибага эга ва жиддий ютуқларга эришган, малакали сиёсатчилардан иборат бўлади.

Биламизки, ёши улуғ авлод вакиллари ҳаракатчан, ёш ва динамик авлоддан айнан шу жиҳатлари билан фарқ қилади.

Қувонарлиси, бугун сайланган Сенаторлар орасида аввалги сингари туман ҳокимлари эмас, балки Ўзбекистон Қаҳрамонлар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари  раҳбарлари, халқ шоирлари ва ёзувчилари, фан докторлари, академиклар,  нодавлат ташкилотлар раҳбарлари борлигидир. Бу катта ўзгаришдан далолатдир. Шунингдек, уларнинг сал кам 30% аёллардан иборат.

Демак, Парламентнинг Қўйи палатаси ҳаракатчан, қизиқувчан ёш авлоддан иборат бўлса, юқори палата аксинча, ёши улуғ инсонлардан ташкил топиши одатий ҳолдир.

Шу сабабли ҳам, Сенатнинг янги таркиби бизга "ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизими"нинг  қандай ишлашини қўрсатади.”

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz