АсосийDunyo

Алеппо шаҳридаги отишмада 28 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

'Алеппо шаҳридаги отишмада 28 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди'ning rasmi

Суриянинг Алеппо шаҳрида жангариларнинг ўққа тутилиши оқибатида 28 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 56 киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости Россиянинг урушаётган томонларни яраштирув маркази маълумотларига  асосланган ҳолда Жаҳон.уз хабар берди.

Қайд этилишича, ҳарбийлар жабрланмаган.

Отишма Идлиб вилоятининг террорчилар томонидан бошқариладиган ҳудудларидан бошланиб, Алеппонинг марказий кўчаларигача ҳам етиб борган.

Маҳаллий шифохонанинг жарроҳлик бўлими бошлиғи Манаф Шарбажийнинг сўзларига кўра, у ерга 18 киши келиб тушган, улардан уч нафари вафот этган.

    Бошқа янгиликлар