Му5
8

Марказий банк олтинларни нега сотган?

ИҚТИСОДИЁТ 18.01.2020, 14:06
1131
Марказий банк олтинларни нега сотган?

Ҳамма даврларда ҳам олтин яхши “суғурта” бўлган. Чунки унга ҳеч қандай сиёсий, иқтисодий санкциялар ёки учинчи мамлакатлар таъсир ўтказа олмайди. Шунингдек, хорижий инвесторларнинг ишончи ҳам мамлакатда олтин-валюта захиралари миқдорига қараб ортади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Аслида ҳам олтин – дунёдаги энг юқори ликвидликка эга бўлган валютавий актив. Жаҳон бозорларида молиявий қийинчиликлар ва инқирозлар юзага келган шароитда хавфсиз активлардан бири бўлиб ҳисобланади. Керак бўлганда уни жуда тез сотиш мумкин.

Ўзбекистон ҳам ўз олтин-валюта захираларига эга, албатта. Бироқ, ўтган йили кўпчилик бир мавзуни кўп муҳокама қилди. Яъни Марказий банк 4 миллиард долларлик олтинни экспорт қилиш орқали алмашув курси барқарорлигини таъминлагани ҳақидаги хабар. Бу мавзуга янги 2020 йилда нуқта қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов изоҳ берди.

– Битта масалани эътиборга олиш керак-ки, Марказий банк алмашув курси барқарорлигини таъминлаш учун олтин сотмайди, – дейди
И.Норқулов. – Оддий иқтисодий механизм сифатида келтирадиган бўлсам, Марказий банкнинг олтин сотиб олаётганда ишлаб чиқарувчига берган пулини иқтисодиётдаги пул эмиссияси деб қараш керак.

Мисол учун, 2018 йилда 70 тонна, 2019 йилда 110 тонна олтин экспорт қилдик. 110 тонна олтин тахминан 5 миллиард доллар бўлади. Лекин, бизнинг бир йиллик валюта бозоридаги интервенцияларимиз ҳажми 3,8 миллиард доллар. Бу жорий йил давомида ишлаб чиқарилган олтин ҳажмидан камроқдир. Биз ўтган йили 36,6 триллион сўмлик олтин сотиб олдик. Шу орқали иқтисодиётга шунча пулни эмиссия қилдик. Бу иқтисодиётга қўшимча миқдорда пул кирди дегани.

Нега кўпроқ олтин сотдик? Негаки, биз ташқи бозордаги ҳолатдан ҳам келиб чиқамиз. Яъни нарх қулайроқ шаклланаётган бўлса, маълум маънода олтинни кўпроқ сотишимиз мумкин. Нарх ноқулай шаклланаётган бўлса кутиб турамиз. Бунда Марказий банк таҳлилчиларининг прогнозлари бизга қўл келади. Олтинни сотишдан келиб тушган пул валюта бозорида сотилишини англатмайди. Яъни бизнинг олтин сотиш операцияларимиз олтин-валюта захираларини самарали бошқариш вазифаларидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Яна бир гап. Валюта ислоҳотларининг дастлабки босқичларида ички валюта бозорининг ривожланиши ва унинг иштирокчилари янги шароитларга тўлиқ мослашмаганлиги ҳолатида ҳам биз нейтраллик тамойилига амал қилдик. Бу нима. Яъни эркин шаклланадиган алмашув шароитида Марказий банк халқаро захира валюталарини йиғмайди ҳам, ишлатмайди ҳам.

Агар валюта интервенциясини амалга оширадиган бўлсак, одатда бу алмашув курсини қадрсизлантириш ёки қадрини ушлаб туриш орқали амалга оширилади. Бунда валюта захиралари камайиб ёки кўпайиши юзага келиши мумкин. Олтин захиралари ўзгармаслиги, бу ҳақиқатдан ҳам эркин шаклланган алмашув курси талабларига жавоб беради. 2019 йилда олтин-валюта захираларимиз 28,6 миллиард долларни ташкил этди. Яъни ўтган йили олтин-валюта захираларимиз 2 млрд. доллардан зиёдроққа ошди. Тўғри бу асосан нарх орқали юз берган бўлса-да, лекин халқаро захираларимиз камаймади. Биз йил давомида алмашув курсини қўллаб-қувватлаш учун мавжуд захираларимизни ишлатмадик.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz