Президентнинг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ДХХ тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.
Мазкур лицейга юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ва қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф қилинади:
-она тили ва адабиёти; -рус тили ва адабиёти; -тарих; -инглиз тили; -физика; -астрономия; -алгебра; -геометрия; | -кимё; -биология; -география; -маънавият асослари; -давлат ва хуқуқ асослари; -жисмоний тарбия; -информатика ва ахборот технологиялари; -чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик. |
Ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Ойлик қанча?
“Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:
- ўқитувчилар учун - 5 баробар;
- психолог учун - 3 баробар;
- ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари - 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.
Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).
Ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.