АсосийJinoyat

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 2 миллион сўм пора бераётганида қўлга олинди

'Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 2 миллион сўм пора бераётганида қўлга олинди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти  йўл патруль хизмати катта инспектори А. Ҳақбердиев  2020 йил 18 январь куни Косон тумани бўйлаб хизмат олиб бораётганида “Ваз-2106” ҳайдовчисини ўрнатилган тартибда тўхтатиб, автомашинани кўздан кечиради. Иш жараёнида ҳайдовчи Х.С., транспортни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрганлигини аниқлаб унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳайдовчи Х.С. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ катта инспектори А.Ҳақбердиевга 2 миллион сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда давомида шу куни соат 16:00 ларда фуқаро Х.С., ЙПХ катта инспектори А.Ҳақбердиевга 950 минг сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар