Му5
5

Шавкат Мирзиёев иштирокида Парламентнинг биринчи йиғилиши бошланди

СИЁСАТ 20.01.2020, 10:11
453
Шавкат Мирзиёев иштирокида Парламентнинг биринчи йиғилиши бошланди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғииши бўлиб ўтмоқда. Дастлаб тадбирни МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов кириш сўзи билан очиб берди.

Кун тартибидаги асосий масалалар:

  1. Сайлов якунлари буйича МСК ахбороти.
  2. Олий Мажлис Қонунучилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш.
  3. Спикер ўринбосарларини аниқлаб олиш.
  4. Қўмиталар раисларини сайлаш ваа бошқалар этиб белгилаб олинди.

МСК раиси М.Абдусаломов бўлиб ўтган сайлов якунлари бўйича ахборот берди. Шунингдек, сайланган барча депутатларни масъулиятли янги вазифа билан табриклади.

Айни пайтда иккинчи масала — Олий Мажлис Қонунучилик палатаси Спикери лавозимига номзод тайинлаш учун партия вакилларидан ташкил топган кенгаш муҳокакама учун алоҳида залда йиғилди. Яқин дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери номи эълон қилинади.

 

Биздан узоқлашманг!

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz