Му5
8

Жиззахда “Тарих карвони” лойиҳаси тақдим этилди

ЖАМИЯТ 20.01.2020, 10:18
188
Жиззахда “Тарих карвони” лойиҳаси тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми Федерацияси томонидан Жиззах вилоятида “Тарих карвони” лойиҳаси доирасида тақдимот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тақдимот тадбирида Жиззах давлат педагогика институтининг география, тарих ва биология факултетлари талабалари иштирок этишди. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми Федерацияси Жиззах вилоят бўлими томонидан “Ёшларда тоғли ва экологик ҳудуд маршрутлари бўйича гид кузатувчилик кўникма ва билимларни ошириш йўли билан Жиззах вилояти бўйича ички туризм салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” номли лойиҳа тақдимоти ҳам намойиш этилди.

Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, Ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари томонидан жойларда ўқишларни ташкил қилиш борасида фикрлар алмашинилиб, ташкилий масалалар келишиб олинди. Туман ваклилари томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича туман мутасадди ташкилотлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва кейинчалик ҳудудларда гид кузатувчиларни тайёрлаш юзасидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида фикр мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz