Бугун, 20 январь - олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар топширишнинг сўнгги куни.
Аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан бугун соат 17:00 гача қабул қилинади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади);
Паспорт нусхаси;
Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха.
Ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган аризалар 2020 йил 25 январдан 15 февралга қадар кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.