my5

Россиянинг «РЕНОВА» компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди

ИҚТИСОДИЁТ 20.01.2020, 11:39
818
Россиянинг «РЕНОВА» компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов «РЕНОВА» компаниялари гуруҳи директорлар Кенгашининг раиси, «Сколково» Фонди директорлар Кенгаши раиси Виктор Вексельберг бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Делегация таркибидан шунингдек, «Хевел», «КомплексПром» АЖ, «РОТЕК» АЖ, «Группа Оргсинтез» АЖ, «Химпром» ОТАЖ, «Цифра» МЧЖ компаниялари гуруҳи раҳбарияти жой олган.

Музокаралар давомида «Рақамли конлар» платформаси негизида углеводородларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича миллий марказ яратиш, Ўзбекистонда қайта тикланувчи ва муқобил энергия соҳасида ҳамда зарур технологияларни етказиб бериш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

«РЕНОВА» компаниялари гуруҳи ўрнатилган қуввати 14 ГВтга тенг Россиядаги йирик хусусий электр энергияси ишлаб чиқарувчи бўлиб, мамлакатнинг 20 та ҳудудида фаолият кўрсатади. Мазкур компания Россияда электр энергетикасини қайта қуриш ва бозорни шакллантиришнинг барча босқичларини босиб ўтди, шу боисдан Россия томони тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этиш, қуёш электрстанциялари қуриш бўйича ўтказилаётган тендерларда қатнашиш, қолаверса, Ўзбекистонда қуёш батареяларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кейинчалик республикада амалга оширилаётган лойиҳаларда улардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этди. 

Энергетика вазирлиги мамлакатнинг энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро маслаҳатчилар билан ҳамкорликда тайёрланган соҳани ривожлантириш концепцияси тўғрисида маълумот берди ва табиий газни чуқур қайта ишлашга ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар билан ишлаб чиқаришни диверсификациялашга, хусусан, тўқимачилик саноати учун полимер ва синтетик толалар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиқиш билдирди. 

Россия томони ўз технологиялари ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита жойида танишиш учун Ўзбекистонлик мутахассисларни Россия Федерациясига таклиф этиб, шу муносабат билан қўшма ишчи гуруҳи тузиш ва юқорида таъкидланган соҳаларда Россия компанияларининг тажрибаси билан танишиш ва уларни ўрганиш учун тегишли объектларга ташриф буюриш ташаббусини илгари сурди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92