Му5
8

Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади

СИЁСАТ 20.01.2020, 17:15
414
Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади

2020 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Мажлисда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов мажлисни очди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.

Мажлисда Олий Мажлис Сенатини шакллантириш очиқлик ва транспарентлик каби демократик тамойиллар асосида миллий сайлов қонунчилиги талабларига асосан амалга оширилгани таъкидланди. Қайд этилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларида 84 нафар сенатор сайланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 13 нафар Сенат аъзоси тайинланди.

Сенатнинг янги таркиби фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролардан шакллантирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Парламент юқори палатаси биринчи мажлисининг кун тартиби сенаторлар томонидан тасдиқланди. Унга кўра сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини шакллантириш якунлари тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисини, Сенат Раиси ўринбосарларини сайлайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ва комиссиясини тузиш, уларнинг раисларини, раислари ўринбосарлари ва аъзоларини сайлаш ҳам кун тартибига киритилган.

Кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz