Му5
5

Дунёда инсонлар қайси ҳолатлар сабаб кўпроқ вафот этишади? Терроризм туфайлими ёки автоҳалокатми?

САЛОМАТЛИК 20.01.2020, 17:48
Теглар: ўлим, касаллик
2953
Дунёда инсонлар қайси ҳолатлар сабаб кўпроқ вафот этишади? Терроризм туфайлими ёки автоҳалокатми?

Йўқ, ҳар иккаласи ҳам эмас. Tиббиётга алоқаси бўлмаган инсонларга соғлиғига бўлган эътиборини кучайтириши учун баъзи маълумотларни тақдим этмоқчимиз, деб ёзади @allergiya. Бу канал энг кўп ўлим билан якунланувчи 10 та касалликнинг рўйхатини келтириб ўтган.

ЖССTнинг энг сўнгги (4 йил олдинги) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 2016 йилнинг ўзидаги 56,9 миллион нафар ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи (54%) қуйидаги 10 та асосий сабабларга кўра содир бўлган. Булар:

1. Юрак ишемик касаллиги

2. Инсульт

3. Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ХОБЛ)

4. Пастки нафас йўллари респиратор инфекциялари

5. Aльсгеймер (руҳий касаллик)

6. Ўпка, трахея, бронхлардаги саратон касаллиги

7. Диабет

8. Бахтиз йўл-транспорт ҳодисалари

9. Диарея

10. Сил (туберкулёз)

Кардиолог шифокорларнинг беморлари ҳар доимгидек дастлабки икки ўринни банд қилган. Юрак ишемик касаллиги ва инсульт 15 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. 15 йил давомида ушбу касалликлар бутун дунё бўйлаб одамлар ўлимининг энг муҳим сабаблари бўлиб келмоқда.

Сурункали обструктив ўпка касаллиги (ХОБЛ) 3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлган. Ўпка саратони (шунингдек трахея ва бронхлар саратони) 1,7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди. Рақамлар ўсган. 

2016 йилда қандли диабет 1,6 миллион одамни қурбон қилган бўлса, 2000 йилда бу кўрсаткич, 1 миллионни ташкил этган эди. Aқлий заифлик туфайли ўлимлар сони 2000 йилдан 2016 йилга қараганда икки баравар кўпайди ва бу касаллик ўлимнинг энг кўп тарқалган бешинчи сабаби бўлди.  

Энг хавфли юқумли касалликлар ҳозирча пастки нафас йўлларининг инфекциялари бўлиб қолмоқда. 2016 йилда улар 3 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Диарея касалликларидан ўлим даражаси 2000 йилдан 2016 йилгача деярли 1 миллионга камайди, аммо 2016 йилда 1,4 миллион одамнинг ўлимига олиб келди. Бу катта рақам. Худди шу даврда сил касаллигидан вафот этганлар сони хам камайди, аммо камайиш ҳолати ҳам 1,3 миллион ҳолатда ўлимга олиб келган.  

ОИТС билан касалланганлар камаймоқда

Aйтганча, энди ОИВ/ОИTС ўлимнинг энг кўп учрайдиган 10 сабаби рўйхатида йўқ. Одамлар ОИТС билан аввалги йилларга нисбатан кам касалланмоқда. 2016 йилда бу касалликлардан 1 миллион киши вафот этган бўлса, 2000 йилдагиси 1,5 миллион кишини ташкил қилган эди.

Авариялар ҳар доимгидек бу рўйхатда бор. Йўл-транспорт ҳодисалари туфайли 2016 йилда 1,4 миллион киши вафот этган. Уларнинг ҳар 4 тасидан 3 таси (74%) эркаклар ҳиссасига тўғри келади.  

Бу маълумотлар билан нима демоқчимиз?

Тан олайлик, биз ўзбеклар ўз соғлиғимизга жудаям беэътибормиз. Касаллик оғир ҳолатга келсагина чопқиллаб қоламиз. Соғлиғига эътибор берадиганлар ҳурматли инсонлар. Соғлиқнинг бор вақтида қадрига етайлик. Кези келса, Миллиард доллар билан ҳам қайтариб ололмайсиз. Касалликга бефарқ қараманг. Шифокор ҳаётингизга жавобгар эмас! Ҳар кимга қанча умр берилганлиги ёлғиз ҳудога аён, аммо бу бефарқ бўлиш дегани ҳам эмас. Умр бир марта берилади, унумли фойдаланиб қолинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz