Му5
8

Энди стандартлар экспертизадан бепул ўтказилади

ИҚТИСОДИЁТ 20.01.2020, 18:59
Теглар: стандарт, бепул
472
Энди стандартлар экспертизадан бепул ўтказилади

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ўтган чоракда жами 450 миллион сўмлик 590 та ташкилот стандартлари экспертизадан бепул ўтказилди. Бу борада агентлик раҳбарияти “Тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш ва ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш тўғрисидаги” буйруқни имзолаган, деб хабар берди Стандартлар институти матбуот хизмати.
 

Шунингдек, хабарда айтилишича институт томонидан ўтган 2019 йилда жами 810 та стандартлар экспертизадан ўтказилиб, 522 таси давлат рўйхатига киритилган.

Стандартлар институти томонидан стандартлар экспертизаси учун тақдим этилган 87 та,жумладан, электротехника маҳсулотларига оид – 39 та, озиқ-овқат маҳсулотларига оид – 21 та, қурилиш маҳсулотларига оид – 5 та, ветеринарияга оид – 9 та, кимё саноатига оид – 7 та, полимер маҳсулотларига оид – 6 та ташкилот стандартлари (Ts) амалда техник регламентлар (UzTR), давлатлараро стандартлар (ГОСТ) ва давлат стандартлари (Oʻz DSt) мавжудлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишга мувофиқ эмас деб топилди, бу эса ўз ўрнида, бир турдаги маҳсулотларга такрорланувчи стандартлар кўпайишини олдини олди.

Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 500 га яқин ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига тегишли қуйидаги маҳсулотлар учун 5 та давлат стандартлари (Oʻz DSt) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатига олинди:

Oʻz DSt 3396:2019 Идиш-товоқ ювиш учун восита. Техникавий шартлар – 92 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3397:2019 Қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўхат. Техникавий шартлар – 145 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3398:2019 Санитария-гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари. Техникавий шартлар – 88 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3399:2019 Қуртлар. Техникавий шартлар – 92 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3400:2019 Кукунсимон синтетик ювиш воситалари. Техникавий шартлар – 112 та ташкилот стандарти ўрнига.

Техникавий шартлар – 51 та ташкилот стандарти ўрнига давлат стандартлари ишлаб чиқилиб, айни шу юзадан агентлик қарори лойиҳаси тайёрланган.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz