my5

Томскдаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 21.01.2020, 10:40
1263
Томскдаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Россия Федерацияси Томск области, Асино раёни, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин натижасида, уйнинг 208 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ООО “ГРИНВУД” ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.

Вафот этган фуқаролар Томск области Асино шаҳридаги раён шифохонаси моргида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92