Му5
8

Қўшма мажлис бошланди: бугун Бош вазир номзоди тасдиқланади

СИЁСАТ 21.01.2020, 13:51
907
Қўшма мажлис бошланди: бугун Бош вазир номзоди тасдиқланади

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Олий Мажлис Юқори ва Қуйи палаталарининг қўшма мажлиси бошланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. 

Мажлисга шунингдек, ҳукумат вакиллари, давлат ташкилоти раҳбарлари ва ОАВ вакиллари ҳам ташриф буюрган. Айни пайтда рўйхатдан ўтганлар натижасига кўра, мажлисда 150 нафар депутат ва 96 нафар сенат аъзолари қатнашмоқда. Қўшма Мажлисни Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов очиб берди. Унинг маълум қилимшича, кун тартибига кўра, дастлаб Шавкат Мирзиёевнинг маърузаси тингланади.

Кейинги масала эса Бош вазир лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш иши бўлади. 

Демак, яқин дақиқаларда ушбу қарор бўйича маълумотларни тақдим этамиз. Биздан узоқлашманг!

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz