АсосийSport

Талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинларига старт берилади

'Талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинларига старт берилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 январдан бошлаб, юртимиз талабалари ўртасида спортнинг 12 та тури бўйича ўтказиб келинадиган “Универсиада” спорт ўйинларининг финал босқичига старт берилади. 

Хусусан, 23–26 январь кунлари Навоий шаҳри мезбонлигида ўтказиладиган шахмат ва шашка баҳсларида 100 нафарга яқин талаба-ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади. 

Қайд этиш лозим, 2000 йилдан буён ташкиллаштириб келинаётган мазкур спорт мусобақалари бу йилдан бошлаб, янги шаклга ўтказилди. Яъни жорий йилдан эътиборан “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади. 

Ўтказиладиган  беллашувларда 1 500 нафардан ортиқ талаба қатнашади.

    Бошқа янгиликлар