АсосийJamiyat

Ўзбекистон клиникаларида “Швабе” неонатал столлари ўрнатилади

'Ўзбекистон клиникаларида “Швабе” неонатал столлари ўрнатилади'ning rasmi

Ўзбекистон яқинда “Ростех” давлат корпорациясига қарашли “Швабе” холдингининг Уралдаги корхонасида ишлаб чиқарилган иссиқлик даражасини автоматик равишда сақлаб турадиган неонатал столларни қабул қилиб олди.

Янги туғилган чақалоқларни ҳаётга мослаштириш, туғруқ мажмуаларида, тезкор терапия ва реанимация бўлимларида уларни парваришлашга мўлжалланган мазкур қурилма гўдакни инфрақизил нур билан иситиш тизимини мувофиқлаштириш ва шошилинч кислород терапияси муолажасини амалга оширишни таъминлайди.

Неонатал столга қўшимча равишда рентгенография, қон қуйиш, суюқ дори-дармон воситаларини белгиланган меъёрда юбориш, шунингдек юрак массажи ускуналарини ҳам ўрнатиш мумкин.

Маҳсулот Э.С.Яламов номидаги “Швабе” Урал оптика-механика заводида тайёрланган ва ишлаб чиқарилган. Бундай ускуналардан Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Ростов, Қозон каби кўплаб йирик шаҳарлари соғлиқни сақлаш муассасаларида кенг фойдаланилмоқда.

– Ўзбекистонга 16 та неонатал стол жўнатдик, – дейди корхона Бош директори Анатолий Слудних. – Маҳсулот замонавий тиббиётнинг барча талаб ва хусусиятларига жавоб беради, шунингдек соҳа мутахассислари, клиникалар раҳбарлари ва ходимларининг ижобий баҳосига сазовор бўлмоқда. Ускунанинг юқори клиник самарадорлиги, фойдаланишга қулайлиги ва замонавий дизайни ҳам кўп бор харидорлар томонидан эътироф этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон клиникаларида неонатал столлардан ташқари ИДН-03 инкубаторлари ва ОФН-02 фототерапевтик нур узатувчилари ҳам амалиётга жорий этилган. Бундан ташқари 2019 йилнинг декабрида мамлакат бозорларига нафас олишни қўллаб-қувватловчи АПДН-01 аппарати ҳамда МАИА-01 ингаляцион анестезия қурилмасининг катталар ва болаларга мўлжалланган алоҳида турлари чиқарилди.


Қайд этиш жоиз, УОМЗда ишлаб чиқарилаётган тиббий техник ускуналар Венгрия, Индонезия, Сингапур, Филиппин, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон сингари давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар