АсосийDunyo

Саудия Арабистони армиясида илк аёллар қисми тузилди

'Саудия Арабистони армиясида илк аёллар қисми тузилди'ning rasmi

Саудия Арабистони қуролли кучларида биринчи аёллар ҳарбий қисми пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Саудия Арабистони нашрига таянган ҳолда Жаҳон уз .

Нашрга кўра, «Саудия Арабистони қуролли кучлари штаб бошлиғи генерал Файяд ал-Рувайли Саудия Арабистони армиясидаги биринчи аёл ҳарбий қисмни ишга туширган».

2019 йилнинг октябрь ойида Саудия ҳукумати аёлларга қуролли кучлар, ҳаво кучлари, денгиз флоти, ҳаво мудофааси кучлари, тиббий хизмат ва стратегик ракета кучларининг кичик капраллари, сержантлари ва штаб-сержантлари сифатида қуролли кучларга қўшилишга рухсат берди.

Қиролнинг ўғли валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бўлгани муносабати билан, Саудия Арабистони тез суръатлар билан ўзгара бошлади, бу биринчи навбатда аёлларнинг жамиятдаги ролига таъсир кўрсатди. Аёлларга машина ҳайдашга, спорт ўйинларини томоша қилиш учун стадионларга боришга, армия ва полицияда хизмат қилишга рухсат берилди.

    Бошқа янгиликлар