my5
Sevimli

Намангандаги хусусий фотостудияда электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин юзага келди

ЖАМИЯТ 16.02.2015, 16:44
Намангандаги хусусий фотостудияда электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин юзага келди

Наманган шаҳридаги Ёнғин хавфсизлиги хизматига шаҳардаги хусусий фотостудиялардан бирида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ташвишли хабар келиб тушди.

Ёнғин ўчирувчилар воқеа жойига етиб боришганда, фотостудия эгасининг жияни 17 ёшли йигит ёнаётган бино ичкарисида қолганлиги маълум бўлди. Юзага келган мураккаб вазиятда ўт ўчирувчиларнинг саъи-ҳаракатлари билан аланга ичида қолган йигит қутқарилиб, касалхонага юборилди ва ёнғин тезкорлик билан ўчирилди.

Аниқланишича, ёнғин электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келган, деб хабар қилади uz24.uz нашри ИИВ Матбуот хизмати маълумотлари асосида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76