2019 йил 29 декабрь куни Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, катта сержант А.Рофеев ҳайдовчи Х.Н. бошқарувида бўлган “Ласетти” автотранспортини тўхтатади. Унинг ҳужжатлари кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасининг ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат берувчи рухсатнома соҳталигига шубҳа уйғотган. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида рухсатнома “Nexia-3” русумли давлат рақам белгиси 30 341 ВВА бўлган автомашинага берилган бўлиб, ҳайдовчи Х.Н. ушбу рухсатномани нусха кўчириш йўли билан соҳталаштирганлигига иқрор бўлган.
Ҳайдовчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 228-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тергов бўлимига юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.