13

Хитойдаги хавфли вирус АҚШда ҳам аниқланди

ЖАМИЯТ 22.01.2020, 11:23
1126
Хитойдаги хавфли вирус  АҚШда ҳам аниқланди

Куни кеча, ССВ Хитойда аниқланган вирус бошқа давлатлар ҳудудларига ҳам тарқалаётгани ҳақида хабар берган эди. Бугун маълум бўлишича, ўлимга олиб келадиган 2019-nCoV коронавирус билан хасталаниш ҳодисаси энди АҚШда ҳам қайд этилди, деб ёзади Independent газетаси. 

Вирус Сиэтл шаҳрига келган хитойлик сайёҳда аниқланган, деб маълум қилди шаҳар ҳокимияти. Ушбу хабарни “The Wall Street Journal” ҳам тасдиқламоқда. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, ушбу касалликдан ҳозиргача олти киши вафот этган 


Маълумот ўрнида:

Касал бошланганда унинг биринчи аломатлари — ҳарорат кўтарилиши, чарчоқ ва йўтал билан кечади. Инсондан инсонга ўтувчи ушбу вирус Хитойдан ташқарида, Жанубий Корея, Япония ва Таиландда ҳам аниқланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° небольшая облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11