АсосийSport

“Локомотив” бу мавсум ОЧЛдан четда бўлади

'“Локомотив” бу мавсум ОЧЛдан четда бўлади'ning rasmi

Бугундан эътиборан Осиё клублари ўртасидаги нуфузли мусобақа Осиё чемпионлар лигасининг жорий мавсуми гуруҳ босқига саралаш ўйинлари бошланди. Бу ҳақда, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Ушбу саралаш баҳсларида Ўзбекистондан икки клуб иштирок этиши белгилаб қўйилган бўлиб, ўтган мавсум Суперлигада иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган Тошкентнинг икки клуби “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ОЧЛнинг асосий босқичида иштирок этиш учун кураш олиб бориши керак эди.

“Локомотив” клуби қўшни Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан ташриф буюрган “Истиқлол” жамоасини ўз майдонида қабул қилиб, мағлубиятга учради.

Андрей Фёдров шогирдлари ўйин давомида рақибларига нисбатан фаол бўлганликларига қарамасдан ўз дарвозасидан битта гол олиб чиққан ҳолда ОЧЛ йўлланмаси учун курашишдан эрта чиқиб кетди.

Энди гуруҳ босқичига чиқиш масаласи Тожикистон клубининг Саудия Арабистонида арабларнинг “Ал Аҳли” клубига қарши ўйинида ҳал этилади.

ОЧЛ-2020 – Иккинчи саралаш босқичи.

“Локомотив” (Тошкент, Ўзбекистон) – “Истиқлол” (Душанбе, Тожикистон) 0:1 (0:0, 0:1).
Тошкент шаҳри, “Локомотив” стадиони.

Гол: Алишер Жалилов (60)

Эслатиб ўтамиз, эртага соат 14:00да Тошкентнинг яна бир клуби “Бунёдкор” йўлланма учун курашни бошлайди. Бу йўлда уларнинг дастлабки рақиби Ироқнинг “Ал Завра” жамоаси бўлади.

    Бошқа янгиликлар