АсосийDunyo

Путин янги ҳукуматни тасдиқлади

'Путин янги ҳукуматни тасдиқлади'ning rasmi

Россияда 15 январь куни бош вазир Дмитрий Медведов ва ҳукумат истеъфоси эълон қилинганди.

Экспертлар фикрига кўра, бу кутилмаган сиёсий ўзгаришлар Владимир Путиннинг 2024 йилда президентлик ваколати тугагандан сўнг ҳам ўз таъсир доирасини сақлаб қолиши учун замин яратишини таъкидлашмоқда.

Путин 21 январ куни Россиянинг янги ҳукуматини тасдиқлади, дея, хорижий ОАВга асосланиб хабар беряпти Таржумон.

Унга кўра, бир қанча катта ёшдаги амалдорлар ўз лавозимида қолган бўлса, яна бир нечта давлат органларида раҳбарларнинг ўзгариши содир бўлди.

53 ёшли Михаил Мишустин янги бош вазир этиб тайинланди.

Владимир Владимирович 2013 йилдан бери иқтисодий масалалар бўйича президент маслаҳатчиси Андрей Белоусовни бош вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади.

Ушбу лавозимда 2018 йилнинг майидан бери Антон Силуанов фаолият олиб борган. Шунингдек, собиқ вилоят ҳокими Максим Решетников мамлакатнинг янги иқтисодиёт вазири этиб тасдиқланган.

Россия молия вазири Антон Силуанов, энергетика вазири Александр Новак, қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев, мудофаа вазири Сергей Шойгу ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз лавозимларида қолишган.

 

    Бошқа янгиликлар