АсосийJamiyat

Навоийда киберспорт ва роботехника йўналишида танлов ўтказилди

'Навоийда киберспорт ва роботехника йўналишида танлов ўтказилди'ning rasmi

Рақамли технологиялар ўқув марказининг Навоий шаҳар филиалида илк бор «Ал-Хоразмий авлодлари» номли компьютер технологиялари ва интернет саводхонлиги бўйича  ёшлар ўртасида танлов ўтказилди, деб хабар берди АКТ вазирлиги ахборот хизмати.

Веб-дизайн асослари, Киберспорт ва Роботехника йўналишида ўтказилган танловда энг кучлилар аниқланди.

Танлов иштирокчиларига компьютер графикаси асослари, операцион тизимлар ва офис иловаларида ишлаш кўникмаларини шакллантириш, компьютер ва интернет тармоғидан самарали  фойдаланиш  ва ахборот хавфсизлигининг умумий тушунчалари борасида мутахассислар томонидан мастер класслар ўтказилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни кенг жорий этиш ва оммалаштириш борасида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ҳозирги кунгача Республика бўйлаб 22 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолият олиб бормоқда.

Бошқа янгиликлар