my5

Марказий банк нақд пулларни инкассация қилинганлиги учун хизмат ҳақи тўланиши тўғрисида ахборот берди

ИҚТИСОДИЁТ 22.01.2020, 21:26
1698
Марказий банк нақд пулларни инкассация қилинганлиги учун хизмат ҳақи тўланиши тўғрисида ахборот берди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини инкассация қилинганлиги учун хизмат ҳақи тўланиши тўғрисида Ахборот берди.

2020 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 30-сонли қарори қабул қилинди.

Унга асосан 2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкларга инкассация хизматлари орқали етказиб берилиши бўйича хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи, яъни инкассация хизматлари кўрсатилишининг ташаббускори (хўжалик юритувчи субъект ёки банк) томонидан тўланиши белгиланди.

Бунда инкассация учун хизмат ҳақи шартномага асосан:

хўжалик субъекти нақд пул тушумини банкларга етказиб беришда инкассация хизматидан фойдаланишни маъқул кўриб, ташаббускор бўлса, буюртмачи сифатида мижоз томонидан;

мижозга қўшимча хизмат тури сифатида унинг нақд пул тушумини инкассация хизмати орқали олиб келиш банкнинг таклифи асосида ташкил этилса, банк томонидан тўланади.

Шунингдек, нақд пулларини банкларга инкассация хизматлари орқали етказиб берилиши бўйича хизмат ҳақини банк ва мижоз ўзаро шартнома асосида келишган ҳолда, биргаликда тўлашлари ҳам мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар инкассация хизматларидан фойдаланмаган ҳолда, нақд пулларини банкларга ўзлари мустақил равишда топширишлари ҳам мумкин ва бунда нақд пулларни топширганлиги учун банклар томонидан ҳақ ундирилмайди.

Шу билан бирга, мижозлар ва аҳоли томонидан уларга тегишли бўлган ҳисобрақамларга кирим қилиш ва тўловлар учун банкларга топшириладиган нақд пул маблағлари чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37