my5

WBO янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчи юқорилади

СПОРТ 23.01.2020, 14:20
1112
WBO янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчи юқорилади

 

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) январь ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди, дея хабар берди GoSport.uz нашри.

Унга кўра, ўта енгил (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (20-5, 11 КО) ўтган ойдаги кўрсаткичидан яна икки поғона юқорилаб 9-ўринга жойлашган. Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBO Oriental (минтақавий) чемпионлик камари соҳиби бўлган ва шу орқали рейтингдан жой олганди.

Рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) бу сафар ўтган ойдаги ўрнидан бир поғона пастлаб, 9-ўринни банд этган. Айни вақтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) эса бу сафар ўтган ойдаги рейтингини сақлаб қолган ҳолда, 13-ўринда қолган. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида ҳам, IBF рейтингида ҳам бир хил — олтинчи ўринда бормоқда.

Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олишмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92