my5

Шокир Холиқов Грант сифатида ажратилган маблағга чол ва кампир ҳақида фильм ишламоқчи

МАДАНИЯТ 23.01.2020, 16:30
1052
Шокир Холиқов Грант сифатида ажратилган маблағга чол ва кампир ҳақида фильм ишламоқчи

Ижодий учрашувда сўз олган "Чой" фильми режиссёри  Шокир Холиқов ижодий режалари ҳақида гапирди: "Кино жамоавий соҳа, яхши жамоа йиғсак, яхши фильм ярата оламиз. Грант 1 млрд. сўм берилди, лекин сертификатда ёшлар орасидан замон қаҳрамони яратиш ҳақида айтилган экан. Менда тайёр киносценарий бор эди.  Сценарийим чол ва кампир ҳақида, уларнинг дардлари ҳақида".  

Шокир Холиқов ўзига ажратилган Грантга ёшлар ҳақида эмас, ўзи ўйлаган ғояси ҳақида фильм қилишга "Ўзбеккино" Миллий агентлигидан рухсат сўради.

"Менга ўзим ҳис қилган мавзуда фильм олишга имкон беришларингизни сўрайман. Сертификатда белгиланган мавзуда, ўзим ҳис қилмаган мавзуда ишлаган фильмим одамларга  ёқади деб ўйламайман", деди "Чой" режиссёри.  

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Шокир Холиқовнинг бу таклифига эътирози йўқлигини билдирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшой дождь
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21