my5

Фойдадан олинадиган аванс тўловлар бекор қилинди (ми)?

ИҚТИСОДИЁТ 23.01.2020, 18:00
1070
Фойдадан олинадиган аванс тўловлар бекор қилинди (ми)?

Юридик шахсларнинг аксарияти фойда солиғи тўловчилари ҳисобланишади. Авваллари уларданушбу солиқ тури бўйича кейинги чорак учун тахмин қилинаётган фойданинг учдан бир қисми миқдорида ҳар ойлик жорий тўловлар амалга ошириб келинган. Яъни, тадбиркорлар “ҳали кўрилмаган фойда”ни бўнак тариқасида бюджетга тўлаб келишарди. Худди шу асосда “аванс тўловлари бўйича” маълумотнома ҳам тақдим этарди. 

Бу эса  ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари банд бўлиб қолишига олиб келибгина қолмай, ортиқча овогарчиликларни ҳам келтириб чиқарарди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, ушбу тартибга ўзгартириш киритилди. 

Бундан ташқари, фойда солиғи бўйича юридик шахсларнинг ҳисобот топшириш ва тўлаш муддатларига ҳам ўзгартириш киритилди. Илгари, ҳисобот бериш ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасигача амалга оширилар эди. Йиллик ҳисоботлар муддатиэса  15 февраль эди.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Камолиддин Султоновнинг айтишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб, ўтган солиқ даври якуни бўйича 5 миллиард сўмдан ортмаган бўлса, ундаюридик шахслар фойда солиғи учун ҳисобот бериш муддати, яъни чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тўланади. Аммо ойлик бўнак тўловлари тўланмайди.

Агар ўтган йил якунларига кўра,  тадбиркорлик субъектининг жами даромадлари 5 миллиард сўмдан ортса, ҳар ойда бўнак тўловлари тўланади. Уларни тўлаш муддати ҳар ойнинг 23-санасидан кечиктирмаслиги белгилаб қўйилди. Бироқ жорий тўловлар учун маълумотномалар тақдим этиш шарт эмас.

Дарвоқе, уларнинг йиллик ҳисоботлар топшириш муддати 2020 йилдан бошлаб 1 мартгача қилиб белгиланди.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° небольшая облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21