13

ССВ: “Ҳозирча Ўзбекистоннинг коронавирусдан хавотирланишига асос йўқ!”

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 08:43
Теглар: ССВ, коронавирус
796
ССВ: “Ҳозирча Ўзбекистоннинг коронавирусдан хавотирланишига асос йўқ!”

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус касаллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мутахассислар томонидан Хитой Халқ Республикаси Ухан шаҳрида юзага келган коронавируснинг янги типи эпидемияси юзасидан батафсил маълумот берилмоқда.

Жорий йил 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 600 дан зиёд ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган. Ушбу хасталикдан 17 нафар инсон вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан 22 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган фавқулодда йиғилишда мутахассислар халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилишдан олдин авж олган касаллик ҳақида кўпроқ маълумот олишлари кераклиги тўғрисида қарорга келишган. ЖССТ расмийлари учрашувни пайшанба куни, Хитой ҳукумати таклифига биноан Уханга бир қатор Осиё мамлакатларидан келган шифокорлардан маълумот олганидан сўнг давом эттиришга қарор қилишган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ваҳима кўтаришга ҳеч қандай сабаб йўқлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг Ухан шаҳрида самарали карантин бўйича кўраётган жуда қатъий чоралари эпидемиянинг мамлакатда авж олишнинг олдини олишга ҳамда унинг тарқалиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, Европа соғлиқни сақлаш идоралари ушбу вируснинг тарқалиш хавфини “ўртача” деб баҳолашмоқда. Шу билан бирга, ЖССТ коронавирус хавфининг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини ҳам берган.

Хитойда коронавирус бўйича эпидемик вазият мураккаблашиши сабабли мамлакатимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Uzbekistan Airports» АЖ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Тиббий-санитария хизмати томонидан давлат чегарасини, айниқса, Хитойни кесиб ўтган шахсларнинг юқори сифатли тиббий мониторингини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ тизимидаги фаолият юритаётган ходимлари иштирокида эпидемик вазият ва унинг олдини олиш юзасидан семинарлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Республика Вирусология илмий текшириш институти интенсив терапия бўлимида коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бокс тайёрлаб қўйилди. Республикадаги аэропорт ва темир вокзаллари санитария карантин пунктларида ушбу касалликка гумон қилинган бемор аниқланса, уни дарҳол изоляторга изоляция қилиш, коронавирусга лаборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олиш тартиби белгилаб қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекциясининг янги турини юртимиз ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Коронавируснинг янги тури (nCoV) қарши олиб бориладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш тўғрисидаги методик услубий қўлланма ҳам тайёрланган.

Анжуманда коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қатъий назоратга олингани, Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан юртимиз аҳолисининг хавотирланишига асос йўқлиги таъкидланди.

Шунингдек, анжуманда, грипп ва ўткир юқумли респиратор касалликларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. 

Шарҳлар

ССВ: Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар белгиланди

15.03.2020, 16:59

Бугун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қатъий чоралар белгиланди. Бу ҳақда...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11