my5
Sevimli

Андижонда ёнғин натижасида бир ёшли гўдак вафот этди

ЖАМИЯТ 17.02.2015, 18:20
Андижонда ёнғин натижасида бир ёшли гўдак вафот этди

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 170 та ёнғинлар қайд этилган.
Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 243 млн. 889 минг 228 сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1 млрд. 75 млн. 744 минг 669 сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган, дея хабар беради Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Наманган вилояти Наманган туманида яшаган К.Саримсаковнинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв. метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасини куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ўрганилганда уй эгаси К.Саримсаков сигарета чекиб, уйқуга кетганида қўлидаги ўчирилмаган сигарета чўғининг тўшакка тушиши натижасида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи М.Рашидовнинг уйида қўлбола иситиш печини назоратсиз ҳолда қолдирилиши ва ундан кўмир чўғининг гиламга тушиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида уй эгасининг 1 ёшли набираси тутундан димиққан ҳолда онаси томонидан шифохонага олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган.

Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туманида яшовчи У.Нуруллаевнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 150 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда 1 тонна сомони ёниб зарарланган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76