Му5
5

АҚШ вакили: ”Исмоил Ғани Америкаликларни ўлдирса, уни Сулаймонийнинг қисмати кутиб турибди”

ДУНЁ 24.01.2020, 14:57
398
АҚШ вакили: ”Исмоил Ғани Америкаликларни ўлдирса, уни Сулаймонийнинг қисмати кутиб турибди”

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Ҳук ўлдирилган  Қосим Сулаймонининг ўринбосари Исмоил Ғани Америкаликларнинг ҳаётига таҳдид қилса, у ҳам ўлдирилишини айтди,  деб хабар бермоқда таржимон.уз  Asharq al-Awsat газетасига таяниб.

«Агар Исмоил Ғани Америкаликларни ўлдиришда Сулаймонийдек йўл тутса,  уни худди шундай тақдир кутиб турибди. Президент Трамп ҳар доим Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун бизга таҳдид қилганларга қатъият билан жавоб берилишини айтиб келган. Менимча,  Эрон ҳукумати  Америкага ҳужум қила олмаслиги энди тушуниб етмоқда», дейди Хук Давосда берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг Ироқдаги кучларига генерал этиб тайинланган сўнг Исмоил Ғани марҳум Сулаймони томонидан олиб борилган «порлоқ йўлда» давом этишини ваъда қилган ва мақсади АҚШ кучларини минтақадан чиқариб юбориш эканлигини айтганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz