my5

Тўққизинчи қаватдан йиқилган қиз тирик қолди (видео)

ДУНЁ 24.01.2020, 19:20
Теглар: уй, Сибир
1977
Тўққизинчи қаватдан йиқилган қиз тирик қолди (видео)

Излучинск (ХМАО-Югра, Россия) шаҳри фуқароси юқори қаватдан қулаб тушди. Аммо унга ҳеч нима қилмади.
 

9-этаждан йиқилган инсон тирик қолмаса керак. Бу баландликдан йиқилиш жуда хавфли. Бироқ излучинсклик қиз тўплаб қўйилган қор уюми устига тушди ва уст-бошини қоқиб, ўрнидан туриб кетаверди. Унинг бирон жойига шикаст етмади. Шундай бўлса-да,  ГТРК "Югория" маълум қилишича, қизни шифохонага ётқизишган.  

Бу воқеа видеокузатув камерасига тушиб қолган ва ижтимоий тармоққа жойланган. Хабарда айтилишича, 21 январь куни содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда. 

Видео:

 

Видео Tas-Ix

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21