my5
Sevimli

Қамашилик йигит ҳовлисида "гул" ўстиргани учун 6 йилга қамалди

ЖАМИЯТ 19.02.2015, 16:50
Қамашилик йигит ҳовлисида "гул" ўстиргани учун 6 йилга қамалди

Қамаши туманининг тоғли ҳудудидаги қишлоқда яшовчи йигит 2014 йилнинг март ойида томорқасига ҳар хил турдаги гул уруғларини сепди. Бир қараганда, унинг бу ишига ҳавас қилиш мумкин эди.

Ота-онаси ҳам ўғлининг бу ишидан мамнун эди. Кўп ўтмай гул уруғлари ниш уриб, бирин-кетин бўй кўрсатди. Йигит уларга разм соларкан, орасида бошқа гулларга ўхшамайдиган ниҳоллар борлигини сезди. Бунинг нима эканлигини у жуда яхши биларди. Аслида-ку, бу ниҳоллар уни сергак торттириши, ўша заҳотиёқ уларни илдизи билан қўпориб, йўқ қилиб ташлаши мумкин эди. Аммо бундай қилмади.

У таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 25 туп наша ўсимлигини бошқа гуллардан ажратиб, идишларга кўчириб ўтқазди. Уларни келгусида сотиб мўмай даромад топиш мақсадида ҳовлининг панароқ жойларида парваришлай бошлади.

2014 йилнинг 17 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида унинг ҳовлисида 2 туп, молхонаси томида тупроқ тўлдирилган қоплар ва металл қутиларга экилган жами 25 туп гиёҳвандлик ўсимлиги парвариш қилиб келинаётганлиги аниқланди ва бу гиёҳлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди. Судга оид кимёвий экспертиза мазкур ўсимликлар наша эканлигини аниқлаб берди.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан йигитга ушбу қилмиши учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, деб ёзади uz24.uz нашри “Ҳуқуқ” газетаси маълумотлари асосида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-11° ясно
Валюта курси
10554.34
USD 11.88
12837.24
EUR 28.68
143.43
RUB 1.39