Му5
8

Молия вазири ташқи қарз ошиши ва олтин захираси камаяётганига изоҳ берди

ИҚТИСОДИЁТ 27.01.2020, 18:24
Теглар: молия, ташқи қарз
622
Молия вазири ташқи қарз ошиши ва олтин захираси камаяётганига изоҳ берди

Газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти ҳамда йўл қурилиши соҳасидаги масалаларни ташқи қарз ҳисобигагина ҳал қилиш мумкин. Ташқи қарзнинг ўсиб бораётгани хавотирли эмас, деди Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров. Бу ҳақда Кун.уз маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича бугунги кунда ташқи қарзимиз 15,1 млрд долларни ташкил қиляпти. Ялпи ички маҳсулотдан тушган даромад 58 млрд доллар бўладиган бўлса, ташқи қарз ЯИМнинг тахминан 25 фоизи атрофида. Давлат ташқи қарзининг ЯИМга нисбатан 25 фоиз бўлиши ташвишланадиган масала эмас. 

Қўчқоровнинг таъкидлашича, ташқи қарз 2020–2022 йилларда ҳам анчагина ўсади. Лекин келаётган уч йилда ташқи қарз ўсади дегани бу жараён доим шундай давом этади дегани эмас. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки фикрига кўра давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 50-55 фоиз атрофида бўлиши барқарор ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун ташқи қарз 50 фоизга боришидан ҳушёр бўлсак бас.

Агар ташқи қарз ўсиб, ЯИМ ўсмаса, бу банкротликка олиб келади. 2018 йилда ялпи ички маҳсулотимиз 50 млрд эди, 2019 йилда 58 млрд бўлди. Беш йилдан кейин насиб этса 100 млрд бўлиши мумкин. Юз миллиарднинг 50 фоизи 50 млрд бўлади ва бу дегани четдан бемалол шу миқдоргача қарз олишимиз мумкин”, деди Жамшид Қўчқоров.

Молия вазири, шунингдек, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари билан боғлиқ вазият ҳақида ҳам тушунтириш берди.

“2019 йилда олтин-валюта захираларимиз икки миллиардга кўпайди. Тўғри, бу асосан олтин нархининг ошиши ҳисобига бўлди, лекин захираларимиз хавотирли даражада камайиб кетгани ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз. Марказий банкнинг ёки Молия вазирлигининг сайтига кирсангиз, бу маълумотлар ҳамма учун очиқ турибди”, деди молия вазири.

Жамшид Қўчқоровга кўра, жамоатчиликнинг ўзи мамлакат ташқи қарзи ва олтин-валюта захираси билан қизиқа бошлаганининг ўзи яхши ҳодиса. Унинг таъкидлашича, халқ мамлакатнинг сиёсий жараёнларига аралашмаса, ҳеч қандай ислоҳот ҳам, тараққиёт ҳам бўлмайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz