Му5
8

Андижонда қидирувдаги “алиментчи” отага чора кўрилди

ЖАМИЯТ 27.01.2020, 19:57
363
Андижонда қидирувдаги “алиментчи” отага чора кўрилди

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2017 йил 22 феврал кунидаги суд буйруғига асосан, қарздор Б.Рузибоевдан ундирувчи Д.Рузибоева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган эди. Бироқ, Б.Рузибоев ўз фарзанди учун алимент пулларини тўламасдан, яшириниб юрган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими томонидан қарздор Б.Рузибоевга нисбатан 2019 йил 9 октябрь кунидан қидирув эълон қилинган.

Бюро ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Б.Рузибоев 2020 йил 6 январь куни Балиқчи туман ҳудудидан топиб келтирилди.

Фарзанди таъминотидан бўйин товлаган отанинг иши маъмурий судда кўриб чиқилиб, Б.Рузибоевга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дея маълум қилди МИБ матбуот хизмати.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz