Му5
8

Хитойдаги даҳшатли вирус олтин нархига ҳам таъсир кўрсатди

ИҚТИСОДИЁТ 28.01.2020, 17:40
Теглар: олтин, коронавирус
1144
Хитойдаги даҳшатли вирус олтин нархига ҳам таъсир кўрсатди

Хитойдаги янги коронавирус олтин нархига ҳам таъсир кўрсатди: қимматбаҳо металлнинг қиймати олти йил ичида кузатилган энг юқори даражага кўтарилди. “MarketWatch” маълумотларига кўра, бу касаллик бошқа мамлакатларга тез тарқалиши мумкин деган қўрқув билан боғлиқ. Шу сабабли сармоядорлар хавфли активларни эмас, балки хавфсиз инвестицияларни жамғаришни афзал кўришмоқда, деб ёзади. Аниқ.уз.

Демак ҳозирда олтин унциясининг нархи 1582,2 долларгача кўтарилди, бу 2013 йил апрель ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Кумушнинг нархи 0,5 фоизга ошди – бир унция учун 18,2 гача.

Вируснинг тез тарқалиши ҳақидаги хавотирлар жаҳон бозорларига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Мисол учун кучли пасайиш Шанхай фонд биржасида қайд этилди – Шанхай композит индекси 2,8 фоизга тушди. Европанинг «Стохх 600» индекси 1,83 фоизга, Япониянинг «Никкеи 225» индекси 2,03 фоизга пасайди. 

«С&П Глобал Ратингс» маълумотларига кўра, вируснинг тарқалиши Хитойда истеъмол харажатларининг пасайишига олиб келади. Ушбу сектор мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz