Му5
8

Жиззахдаги “Марказий деҳқон бозори” короновирус сабабли ишламади деган хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 20:30
495
Жиззахдаги “Марказий деҳқон бозори” короновирус сабабли ишламади деган хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

 Бир неча кун ичида Жиззах вилоятида даволаб бўлмайдиган грипп вируси – короновирусга чалинган беморлар аниқлангани ҳақидаги хабарлар  тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу хабар рад этилиб, ваҳимага тушиш асоссиз эканлиги ҳақида расмий муносабат билдирилган бўлса-да, Жиззах “Марказий деҳқон бозори”АЖ (халқ тилида “станция” бозори)нинг вақтинча ёпилиши ҳам шу миш-мишга боғланди. 

Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ф.Ибрагимов 20-25 январь кунлари ўз фаолиятини тўхтатган бозор ҳудудида қандай ишлар амалга оширилгани ҳақида расмий маълумот берди.

Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 20 январдаги 10-сонли фармойишига кўра, 20-25 январь кунлари бозорда санитария кунлари ўтказилган. Дастлаб, ҳудуддаги сотувчиларнинг барча савдо жиҳозлари ва маҳсулотлари ҳудуддан олиб чиқиб кетилди ва бозор чиқиндилардан тозаланган. Сотувчилар томонидан рухсатсиз олиб кирилган барча турдаги қўлбола савдо расталари ва мосламалар чиқарилган.

Таъмирталаб бўлиб қолган савдо расталари, кафел ва брусчаткалар таъмирланиб, янгиланиб, 1152 та раста янгидан рақамланган.

 Хуллас берилган маълумотларга кўра, ҳудудда фаолият юритаётган 50 дан ортиқ турғун савдо дўконлари, 4 та умумий овқатланиш шохобчаларида тадбиркорлар томонидан жорий таъмирлаш, савдо  жиҳозлари ва пештахталарини янгилаш ишлари бажарилган. Ҳозирда бозорда тадбиркорлар  ўз фаолиятини эмин-эркин давом этирмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz