Му5
8

Куч тузилмалари Хоразм вилоятида қўмондонлик-штаб ва махсус тактик ўқувини ўтказишди

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 21:13
269
Куч тузилмалари Хоразм вилоятида қўмондонлик-штаб ва махсус тактик ўқувини ўтказишди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлари куч тузилмалари билан ҳамкорлигида Хоразм вилоятининг Боғот туманида аҳоли яшаш пунктлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб ва махсус тактик ўқув машғулотларини ўтказишди. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Ўқув машғулотида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ, Давлат хавфсизлик хизмати ва Чегара қўшинлари қўмондонликлари, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий бошқарув органлари ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Ўқувларнинг биринчи кунида кучишлатар тузилмалар олинган шартли сигнал асосида туман Ички ишлар бўлимида ташкил этилган ҳамкорликдаги тезкор штабида жамланиб, юзага келиши мумкин бўлган кескин вазиятни тўғри баҳолаш, уни ҳамкорликда бартараф этиш ва тезкор тадбирлар олиб бориш бўйича қарор қабул қилиш, бўйсунувчи бўлинмаларга вазифалар қўйиш каби масалаларни кўриб чиқишди.

Иккинчи куни шартли ноқонуний қуролланган гуруҳ аъзоларини қидириб топиш мақсадида аҳоли яшаш пунктида тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди. Жумладан, машғулотда кўриб чиқилган масала юзасидан туманнинг ички ва ташқи халқаларида вақтинчалик назорат ўтказиш пунктлари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда қўриқлов ва хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилди. Ўқув машғулотлари шартига кўра Боғот тумани “Оқ-тепа” маҳалласида “Тозалаш-антитеррор” тадбирлари олиб борилди. 

Учинчи ўқув жойида кучишлатар тузилмалар объектни куч билан эгаллаган шартли ноқонуний қуролланган гуруҳни қўлга олиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича кўргазмали махсус тактик машғулотини ўтказишди. Шунингдек, машғулот давомида қидирув-қутқарув, ёнғинни ўчириш ва ярадорларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш каби тадбирлар мутахассислар томонидан амалда намойиш этилди.

Машғулотларда Қуролли Кучлар куч тузилмаларида мавжуд жанговар ва махсус техникалардан фойдаланилди.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz