my5

Темир йўл тизимига хусусий капитални жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда

СИЁСАТ 28.01.2020, 23:57
Теглар: темир йўл, ислоҳот
935
Темир йўл тизимига хусусий капитални жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни транспорт тизимини самарали ташкил этиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.  

"Кўпчилигимизнинг 2019 йил 1 февралдаги Президент фармонига биноан Транспорт вазирлиги ташкил этилганганидан хабаримиз бор, – деб ёзади Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида. – Бироқ бу ҳозирча Ўзбекистонда транспорт-транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, бу соҳадаги мантиқсиз ва фойдасиз монополияни чеклашга олиб келмади.  

Халқаро экспертларнинг хулосасига кўра, Ўзбекистон транзит салоҳиятини ҳозирги 7 миллион тоннадан 16 миллион тоннага, 2030 йилда эса минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 23 миллион тоннага етказиш имконияти мавжуд. Бироқ тизимдаги эскича ёндашув ушбу имкониятлардан фойдаланишга йўл қўймаяпти.  

Жаҳон банкининг логистика рейтингида Ўзбекистон 163 та давлат орасида 99-ўринда бўлиб, халқаро ташувларни амалга оширишнинг соддалиги бўйича 120-ўринда қайд этилган. Бундай кўрсаткич билан узоққа бориб бўлмайди.  

Оптимал тариф сиёсати йўқлиги сабаб транзит юк оқимини жалб этиш ва маҳаллий товарларни ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш имконияти ҳам чекланмоқда.

Президент йиғилишда ҳаво йўлларидаги камчиликларни батараф этиш билан бир қаторда

темир йўл тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳага хусусий капитални кенг жалб этишга алоҳида тўхталиб ўтди.  

Биз узоқ вақтдан буён ҳаво йўллари монополияси хизмат сифатининг пастлиги ва нархларнинг қимматлигига сабаб бўлаётганлигини таъкидлаш ортидан соҳада қандайдир ижобий ўзгаришлар бошланганини сеза бошладик. Бироқ темир йўл тизимида жимлик эди.  

Бугунги йиғилиш натижаси темир йўл соҳасида ҳам ниҳоят монополиянинг чекланиб, сифат ортиши ва нарх пасайишига олиб келишига умид бағишлаяпти.  

Қандай жамият бўлмасин монополия турғунлик, монополия нотенглик, монополия норозиликдир

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72