my5

Абдулазиз Камилов Берлинда Қозоғистон ишлар вазири билан учрашди

СИЁСАТ 29.01.2020, 11:44
834
Абдулазиз Камилов Берлинда Қозоғистон ишлар вазири билан учрашди

2020 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Қозоғистон ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашди.

Суҳбат давомида 2019 йил 29 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви якунларига юқори баҳо бериб, томонлар саммит якунлари бўйича қабул қилинган қарорларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга режалаштирилаётган ташрифи бу жараённинг муҳим босқичи бўлади.

Вазирлар 3 февраль куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг «C5 + 1» шаклидаги учрашувини ўтказиш масалаларини ҳамда икки томонлама ва халқаро муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81