АсосийJamiyat

Бухорода ҳайдовчи агрегат рақамлари қўлбола усулда урилганлигини инобатга олмаслиги учун ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга тушди

'Бухорода ҳайдовчи агрегат рақамлари қўлбола усулда урилганлигини инобатга олмаслиги учун ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга тушди'ning rasmi

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмаси ДЙҲХХ инспектори А.Хадиевга Шофиркон туманида яшовчи фуқаролар Д.Э. ва Р.Т.лар Д.Э.га тегишли бўлган “Ford” русумли автомобилнинг двигател қисмига ёзилган агрегат рақамлари қўлбола усулда урилганлигини инобатга олмасдан, автомашинага янги давлат рақам белгисини олиш учун текшириладиган агрегат рақамини давлат стандартларига тўғри келади деб ҳисоблаб, имзо қўйиб беришини сўраб, бунинг эвазига 200 минг сўм пора таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида 2020 йил 27 январь кунифуқаролар Д.Э. ва Р.Тлар инспектор А.Хадиевга 200 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар