my5

Майкл Помпео Тошкентга етиб келди

СИЁСАТ 02.02.2020, 20:24
730
Майкл Помпео Тошкентга етиб келди

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Помпео 2 февраль куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди, дея хабар қилди ЎзА.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки кун давом этадиган ташриф давомида АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Майкл Помпео ва Абдулазиз Комилов 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон - АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Майкл Помпео эртага, 3 февраль куни Тошкентда “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81