my5
all

Бизнес ва бошқарув олий мактаби Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши режалаштириляпти

СИЁСАТ 03.02.2020, 08:30
652
Бизнес ва бошқарув олий мактаби Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши режалаштириляпти

Корпоратив бошқарув соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори муҳокама учун жойлаштирилди

Унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш ҳамда уни Бизнес ва корпоратив бошқарув олий мактаби сифатида қайта номлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Ҳужжатга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бизнес ва корпоратив бошқарув олий мактаби корпоратив бошқарув, лойиҳа бошқаруви, менежмент, хусусийлаштириш, баҳолаш фаолияти, давлат-хусусий шериклик, комплаенс ва аудит соҳасида кадрлар тайёрлайди ва қайта тайёрлайди.

Илғор мамлакатлар, шу жумладан Жанубий Корея, Сингапур, Германия тажрибасини жорий этилади.

Олий мактабни халқаро миқёсда тан олинган 200 та жаҳоннинг энг нуфузли бизнес мактаблари рейтингига киритиш режалаштирилаяпти.

Шунингдек, бизнес ва корпоратив бошқарув соҳасидаги бизнес мактабларининг халқаро рейтингларини олиш учун етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ривожлантирилади;

Давлат-хусусий шериклик асосида “икки диплом” (double degree) қўшма дастурлари амалга оширилади ва IELTS, TOEIC, TOEFL ва GMAT талабларини ҳисобга олган ҳолда уларга номзодларни саралаш юқори даражада ташкил қилинади. 

Бундан ташқари,Олий мактаб профессор-ўқитувчилари таркибига хорижий етакчи олий ўқув юртларининг юқори малакали ўқитувчиларини жалб қилишга рухсат берилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81