АсосийSiyosat

Ҳукуматнинг парламентдаги ваколатли вакили тайинланди

'Ҳукуматнинг парламентдаги ваколатли вакили тайинланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан Маъруфжон Маматожиевич Тажибоев Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий Ахборот” канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ваколатли вакил:

• Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди;

• Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этади;

• Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишига кўмаклашади.

 

    Бошқа янгиликлар