Му5
8

Сурхондарёда Бош прокурор иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

СИЁСАТ 05.02.2020, 20:44
842
Сурхондарёда Бош прокурор иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

Бош прокурор Сурхондарё вилояти халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан маъруза қилди.

Маърузада асосий эътибор ҳудудларда умумий жиноятчилик аҳволи, соғлиқни сақлаш, таълим, қурилиш, ер ажратиш соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалаларга қаратилиб, қайд этилган соҳалар танқид остига олинди. 

Ноқонуний қурилмалар бўйича кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда бундай ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида бу каби қонунбузилишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди, тегишли мансабдор шахслар қатъий огоҳлантирилди.

Шунингдек, сессияда секторлар раҳбарларига масъулиятларини янада ошириш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз фаолияти тўғрисида доимий равишда ҳисобот тақдим этиб боришлари бўйича кўрсатма берилди. Маҳаллий Кенгашларга эса, секторлар фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатишлари тавсия этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz