my5
Sevimli

Facebook тармоғига мурожаат билан чиққан педагог- тарбиячи мактаб-интернат ҳудудида ахлоқий ножўя ҳаракатлар қилганлиги аниқланди

ЖАМИЯТ 07.02.2020, 10:48
Facebook тармоғига мурожаат билан чиққан педагог- тарбиячи мактаб-интернат ҳудудида ахлоқий ножўя ҳаракатлар қилганлиги аниқланди

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Денов туманидаги 67-санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати ёрдамчи педагог-тарбиячиси (энага) Бойматова Гулноз Абдурахмоновнанинг Facebook тармоғига қилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мурожаат Денов туман халқ таълими бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижаси бўйича Денов туманидаги 67-санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-инитернатида 2013 йилдан буён ишлаб келаётган Бойматова Гулноз Абдурахмоновна 2020 йил 15 январ куни кечки иш вақтида ўзининг таниши билан мактаб-интернат ҳудудида ва ташқарисида педагог-ходимга хос бўлмаган ахлоқий ножўя ҳаракатлар қилганлиги кузатилган.

Г.Бойматова ўзи тарбиячи бўлиб мактаб-интернат ички тартиб қоидаларига зид бўлган ҳатти-ҳаракатлари, мактаб-интернатининг 2020 йил 18 январ куни ўтказилган навбатдан ташқари педагогика кенгашида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига асосан иш берувчининг ташаббуси билан 2020 йил 27 январ №322-ш-сонли буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

2020 йил 15 январ кунидаги Г.Бойматова билан кузатилган ҳолат Денов туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан видеокузатув камералари орқали текшириб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам Бойматова Гулноз томонидан салбий ҳолатлар содир этилганлиги тасдиқланган.

Бойматова Гулнознинг олдиндан таниши бўлган Тураев Абубакр машинасида кечки соат 20-55 да бирга мактаб-интернати дарвозаси ёнига келишган ва улар ўртасидаги ҳолат видеокузатув камерада ўз аксини топган.

Ишдан бўшатилгунга қадар Бойматова Гулноз facebook тармоғига қилган мурожаатида 0,5 (ярим) ставка ишлаб келаяпман деб кўрсатган важи нотўғри бўлиб, у аксинча 1 (бир) ставка ёрдамчи тарбиячи (энага) вазифасида ишлаб келган.

Жорий йилнинг 15 январ куни Бойматова Гулноз мурожаатида 20-00 да ишга келганман деб ёзган, аслида эса видоекузатув камерасида у мактаб-интернат дарвозасидан 20-55да кирганлигианиқланган.

Г.Бойматова мурожаатномада нотаниш кимса менинг изимдан келиб менга тегажоғлик қила бошлади деб нотўғри кўрсатган. Аслида уни ўз машинасида олиб келган Тураев Абубакр унинг олдиндан таниши бўлган.

Г.Бойматова ёзган мурожаатида ИИБ инспектори ва 102 рақамига қўнғироқ қилиб, шошилинч ёрдам сўрадим деган, аслида эса ИИБ инспекторларини  бош тарбиячи А. Менгбоев қўнғироқ қилиб чақирган.

Эртаси куни, яъни 2020 йил 16 январ куни бир кун олдин бўлган воқеа ҳақида мактаб-интернати директори Б. Саломовага учрашмасдан, айтмасдан кетиб қолган.

Бойматова Гулноз мурожаатида мени ишдан бўшатиб, мактаб директори ўрнимга бошқа кишини ишга олган деб кўрсатган важи ҳам ёлғон эканлиги аниқланди.

Ҳақиқатдан ҳам Бойматова Гулноз мактаб-интернати директорининг 2020 йил 27 январдаги №322-ш–сонли буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ишдан бўшатилган, лекин ўрнига бошқа ходим ишга қабул қилинмаган.

67-санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори томонидан кейинги уч йил давомида ходимлардан С.Номозов, Х.Қаршиева, Э.Тошмуродов, М.Худойқулова, Ф.Холиқова, Р.Кличев, А.Зияев, З.Бозорова, Ф.Миниёзов, М.Шомуродов, Г.Эрдонаева, Қ.Турсунова, А.Менгбоев, М.Мансуровларнинг ёзган тушунтириш хатларида мактаб директорининг буйруғи билан берилган моддий рағбатлар ўзлаштирилмаганлиги, аксинча, ходимларнинг ўзлари тўлиқ олганликлари ва ўз эҳтиёжи учун фойдаланганликлари ҳақида билдиришган. 

Ўқувчилар учун мактаб-интернати ошхонасида бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатлиси сифатсиз маҳсулотлар билан алмаштирилади деган важи юзасидан текшириш ва суриштурув ўтказилганда, ҳақиқатдан ҳам Бойматова Гулноз томонидан нотўғримаълумот берилганлиги аниқланди. Ошхона ходимлари Н.Хидирова, Х.Қаршиев, Ф.Норбўтаева, Н.Норбўтаева, Б.Худойназаров, Б.Кучбоевалар сифатли масаллиқлар сифатсизига алмаштирилмаганлиги ҳақида ўз тушунтириш хатларида  билдиришган.

Мурожаат муаллифи Г.Бойматованинг facebook тармоғига қилган мурожаати тасдиқланмади. Иш берувчи томонидан қонун доирасида иш кўрилиб, Г.Бойматова билан тузилган меҳнат шартномаси тўғри бекор қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62