Му5
8

Энергетика вазирлигида Сингапур билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 10.02.2020, 11:19
427
Энергетика вазирлигида Сингапур билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида 2020 йил 7 февралда Сингапур Республикасининг савдо ва саноат бўйича катта давлат вазири Кун Ко По бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар ўтказилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Учрашувда Сингапур Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Зулфиқли Бахаруддин иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан музокараларда шунингдек «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти аъзолари ҳам иштирок этди. 

Томонлар Сингапур компаниялари иштирокида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Хусусан, ҳозирги пайтда «Индорама» компанияси билан ҳамкорликда «Қўқон суперфосфат заводи» АЖ ни янада модернизация қилиш ва мавжуд қувватларини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга оширилиши давом эттирилмоқда. Сингапур компаниясининг инвестициявий мажбуриятлари $67млн.ни ташкил этади. Биринчи босқичда суперфосфат ишлаб чиқариш қувватларини 350 минг тоннага етказиш, иккинчи босқичда – завод томонидан ўғитларнинг янги турларини ишлаб чиқариш концепциясини тайёрлаш режалаштирилган.

Шунингдек «Индорама» компанияси пахтачилик-тўқимачилик соҳасига фаол инвестициялар йўналтирмоқда ва бошқа истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш масалаларини ишлаб чиқмоқда. 

Сингапур томони Сингапур хусусий бизнесининг қуёш электрстанцияларини қуриш бўйича лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдорлигини таъкидлади. 

Музокаралар давомида томонлар ўртасида энергетика ва кимё тармоғидаги истиқболли лойиҳаларни, хусусийлаштириш объектларини ўрганиш, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, шу жумладан, Сингапур тажрибасидан фойдаланган ҳолда, ташқи бозорда сотиш бўйича келишувларга эришилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+18° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz