Му5
8

ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача кечиктирилиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 10.02.2020, 21:19
567
ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача кечиктирилиши мумкин

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида "Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Янги ҳужжатга мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар энди товарларни олиб киришда, шунингдек, ишлар (хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғи тўлашни кечиктириш механизмларидан фойдаланиши мумкин. 

Бунда ҚҚС тўлов муддатини узайтириш имконияти давлат божхона хизмати органининг қарори билан берилади. Бунинг учун солиқ тўловчилар божхона хизмати органига ариза, ҚҚС таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиладилар. Шундан сўнг беш иш куни мобайнида мурожаатни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz