Му5
8

Наманганлик Муҳаммадқодир Тоштемировдан VI Халқаро бирдамлик ўйинларида учта олтин

СПОРТ 12.02.2020, 10:33
469
Наманганлик Муҳаммадқодир Тоштемировдан VI Халқаро бирдамлик ўйинларида учта олтин

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича давом этаётган VI Халқаро бирдамлик ўйинларининг эркаклар ўртасидаги 81 килограммгача вазн тоифасида Наманган вилояти вакили Муҳаммадқодир Тоштемиров учта олтин медалга сазовор бўлди.

Муҳаммадқодир даст кўтаришда 160 килограмм, силтаб кўтаришда 181 килограмм, иккикураш ҳисобига кўра 341 килограмм натижа билан олтин медалларни терма жамоамизга тақдим этди.

Бундан ташқари,  -89 кг вазнда иштирок этувчи спортчилар тош кўтаришга киришишди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини 19 ёшли Сарварбек Зафаржонов муносиб ҳимоя қилиб, даст кўтаришда 160 кг, силтаб кўтаришда 182 кглик тошни ўзига буйсундирди ва рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz