my5

“Кодекс” сотаётган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 12.02.2020, 10:50
1500
“Кодекс” сотаётган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Унда  Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида жойлашган МЧЖлардан бирининг директори “Қ.Ғ” ва унинг сотувчиси Ургут туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган “Ў.Б”лар таркибида кадеин фосфад бўлган “Кодекс” номли  360 дона дори воситасини 550.000 сўм пуллар эвазига сотган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Олиб борилган тезкор суриштирув харакатлари давомида “Ғ.Қ” ўз ихтиёри билан дорихона ичида бўлган жами 131 конвалюта яъни 1310  дона  “Кодекс” номли дори воситаларини тақдим қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг маълумотномасига кўра, далилий ашё сифатида хужжатлаштириб олинган жами 1670  дона “Кодекс” номли дори воситалари таркибида 13.36 грамм кодеин фосфад моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37